Тожикистонда энергия тежовчи уйлар қурилиши бошланди

Тожикистонда энергия тежовчи уйлар қурилиши бошланди

Тожикистонда энергия тежовчи уйлар қурилиши бошланди.

Бундай уй-жойлар мамлакатнинг ўзига хос иқлимига мослаштирилган ва ичкарида қулай ҳарорат сақлашга мўлжалланган. Ақлли уйлар қурилишида фақат жанубий-шарқ томонга, қуёшга қараган деразалар, ойнаванд айвонлар бўлиши жуда муҳим. Шимолий томонда эса фақат вентиляция туйнуклари қолдирилган. Айвонлардаги ойналардан ҳам ёруғлик, ҳам иссиқлик кириши мўлжалланган.

Франциядан ташриф буюрган меъмор ва муҳандислар тожикистонликларга ана шундай режалаштиришни таклиф қилди. Мазкур мамлакатда улар энергия тежовчи уй-жойлар қурилиши лойиҳаси билан бир неча йил давомида шуғулланяпти. Мутахассислар айтишича, янгича уйлар қурилган ҳудудларда дарахтларни ўтин учун кесиш ҳолатлари икки баравар камайди.

МУСО ТОЛИБОВ, ЭКОЛОГИК ТАШКИЛОТ ХОДИМИ:

- Бундай уйлар қурилишида фақат ғиштдан фойдаланиш, деворларни иссиқлик ўтказмайдиган қилиш зарур. Аммо республикада бунга одатда эътибор берилмайди. Иссиқликни сақлаб туриши учун шифтга қамиш ёки сомон тўшалади, зараркунандалардан сақланиш учун уларга сўндирилмаган оҳакда ишлов берилади. Оловга қарши махсус модда сепилади.

Фото: asiatv.kg