Бургут – Марказий Осиё хазинаси

Бургут – Марказий Осиё хазинаси

Бургут билан ов қилиш анъанаси – Марказий Осиё давлатлари маданиятининг ажралмас қисми.

Минтақада ушбу кўҳна санъат ҳозирги кунгача сақланиб қолган. Қушни қўлга ўргатиш кўп вақт ва юксак маҳоратни талаб қилади. Маҳорат сирлари авлоддан-авлодга ўтиб келади. Аммо бу ишда энг муҳими – йиртқич қуш ва бургутчи ўртасидаги ўзаро ишончдир, дейди мутахассислар. Чунки бу йўлни танлаган одам бир умр шу йўлдан боради. Бургут билан ов – минтақада спортнинг машҳур тури, энг яхши жуфтликни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда мусобақалар ўтказилиб турилади.