Қирғизистон Японияга намат буюмлар экспортини йўлга қўймоқда

Қирғизистон Японияга намат буюмлар экспортини йўлга қўймоқда

Қирғизистон Японияга наматдан ишланган ўйинчоқлар экспортини йўлга қўймоқда. Республикада намат буюмлар ишлаб чиқариш бўйича цех очилди. Бу ерда табиий юнгдан нафақат ўйинчоқлар, балки сумкалар, бўйинбоғлар ва шиппаклар тикилади. Бир кунда битта тикувчи 7-10 дона ўйинчоқ ва 5 жуфт шиппак тайёрлайди. Товарнинг катта қисми экспорт қилинади, қолганлари Бишкек, Ўш ва Иссиқкўл вилояти дўконларига тарқатилади.

САБИРА ИСКАКОВА, ЦЕХ ИШЧИСИ:

- У 6 йилдан бери ўйинчоқ ясайди. Олдин қишлоқдаги кўплаб бошқа аёллар каби уйда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг намат буюмлари XIX асрда ҳам машҳур бўлган. Россия ва бошқа мамлакатлар савдогарлари табиий юнгдан ишланган маҳсулотларни харид қилган. Чевар аёллар ўз маҳсулотларига жаҳон талабини қайта тиклашга тайёр.

Фото: 53news.ru