Тошкентда «INNOWEEK-2019» инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Тошкентда «INNOWEEK-2019» инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Халқаро инновациялар ярмаркаси, инновация-инвестиция форуми ва робот техникаси бўйича ёшлар чемпионати шу кунларда Ўзбекистондаги асосий воқеалардан бирига айланди. «INNOWEEK-2019»да иштирок этиш учун Австрия, Буюк Британия, Италия, Исроил, Россия, Туркия, Қозоғистон, АҚШдан фан соҳасидаги етакчи мутахассислар ташриф буюрган. Жами 30 та давлатдан меҳмонлар келган. Тадбир ташкилотчиларининг сўзларига кўра, мамлакат рақобатбардошлиги, халқаро майдонда инновацион ривожланишнинг асосий омили сифатида инсон капиталини ривожлантириш Инновацион ғоялар ҳафталигининг бош мақсадларидан биридир.

ЖАМОЛИДДИН БОБОХОНОВ, ЎЗБЕКИСТОННИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ТИЖОРАТЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИ ВА ИЛМИЙ ИШЛАНМАЛАР ТРАНСФЕРТИ РАҲБАРИ

- Коммерциализация майдонида тижоратлаштиришни амалга оширишга мўлжалланган венчур молиялаш шаклида банклар томонидан молиялаштирилган лойиҳаларни кўриш мумкин. Бундан фан инновацион иқтисодиёт учун ишлаши мақсад қилинган. Ҳозирда тижоратлаштириш натижасида 26 миллиард сўмга тенг маҳсулот ишлаб чиқарилган, шундан тахминан 20 миллиард қийматидаги маҳсулот сотилган. Айни пайтда 100 дан ортиқ ишланма тижоратлаштирилмоқда.

Тақдим этилган лойиҳалар - инвестиция жалб қилиш имкониятидир. Марказий Осиёдаги ўзига хос платформа нафақат янги шартномалар тузишга ёрдам беради, балки тажриба алмашиш имкониятини ҳам тақдим этади, дейди ташкилотчилар.

ДИАС БАКАСАРИН, ҚОЗОҒИСТОН КОМПАНИЯСИ ВАКИЛИ:

– Компаниямиз ўқув жиҳозлари етказиб бериш билан шуғулланади. Ҳозирда таълим тизимида катта ўзгаришлар бўлмоқда, кўплаб мактаблар ускуналарни замонавийлаштиришни бошлаб юборган. Яъни улар интерфаол панеллар қўймоқда, робот техникасидан фойдаланяпти, мактаб ёшидан машинавий таълим, сунъий интеллектни ўргатиш бошланган, ўз-ўзидан маълумки, бу бизнинг келажагимиз. Биз илк марта шундай кўргазмада иштирок этяпмиз, таълим вазири билан учрашишга ҳам улгурдик.

Фото: infocom.uz