Қирғизистонда экологик транспорт воситаларидан фойдаланилмоқда

Қирғизистонда экологик транспорт воситаларидан фойдаланилмоқда

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бишкекни экологик автобуслар билан таъминлашни молиялаштиради. Жорий йилда Қирғизистон пойтахти ЕТТБ билан мегаполисни яшил шаҳарлар тараққиёти дастурига киритиш бўйича шартнома тузди. Дарвоқе, бугунги кунда Бишкек кўчаларида 100 га яқин газ ускунали автобус қатнамоқда. Келаси йили шаҳар мэрияси яна бир неча юз экологик транспорт сотиб олишни кўзлаган. Мутахассислар сўзига кўра, бу чоралар атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар ҳажмини камайтиришга ёрдам беради. Айтиш керак, шаҳар экологик ҳолатини яхшилаш учун маҳаллий аҳоли автодан воз кечиб, велосипед ва электр самокатларга ўтмоқда.

ГУЛЯ АЛМАМБЕТОВА, БИШКЕК МЭРИ МАСЛАҲАТЧИСИ:

- Биринчидан, бу эркинлик, ҳеч кимга боғланиб қолмайсиз, тезюрар транспорт, ишга тезроқ етиб борасиз. Энг муҳими, одамларни, шаҳарни кўрасиз, бу шаҳарни кабинетдан кўриш сезгиси эмас.

Фото: ca-irnews.com