Тожикистонда хурмо йиғиш мавсуми бошланди

Тожикистонда хурмо йиғиш мавсуми бошланди

Тожикистонда хурмо йиғиш мавсуми бошланди. Экологик тоза маҳсулотга нафақат мамлакат ичи, балки унинг ташқарисида ҳам талаб катта. Мева асосан Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт қилинади. Ҳар бир нав ўзига хос таъм, ранг ва ҳатто шаклга эга. Энг машҳури - шоҳона. У бошқа навлардан эртароқ пишади. Мазали ва фойдали хурмо соғлиқ учун ўта муҳим бўлган микроэлементларнинг катта миқдорига эга, деб таъкидлайди мутахассислар. Ундан нафақат тиббиётда, балки косметологияда ҳам фойдаланилади, чунки хурмо таркибида ёшартирувчи хусусиятга эга бўлган модда - бета-каротин мавжуд.

ШАРИФБЕК МИРЗОЕВ, ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ  АКАДЕМИЯСИ СИНОВ ХЎЖАЛИГИ ДИРЕКТОРИ:

- Ушбу навлардан ҳар бири ўзига хос фойдали хусусиятларга эга. Хурмода чарчоқ ва тушкунлик билан курашишга ёрдам берадиган С витамини мавжуд. Айни шу витамин тери ва соч ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. Бундан ташқари, хурмо таркибида юрак иши учун фойдали бўлган магний, шунингдек калий, йод ва темир мавжуд.

Фото: sputniknews.ru