Қирғизистонда «Digital Casa» лойиҳаси амалга оширилмоқда

Қирғизистонда «Digital Casa» лойиҳаси амалга оширилмоқда

Қирғизистон бутунжаҳон тўрига киришни яхшилаб, рақамли технологияларни жадал татбиқ этмоқда.

Мамлакатда «Digital Casa» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Буни Бутунжаҳон банки қўллаб-қувватлайди. Мақсад – кенг полосали оптик интернет қамровини ошириш ва Қирғизистонни минтақавий ва дунёвий “рақамли иқтисодиёт”га интеграция қилиш. Энг аввало, бу янада сифатли электрон давлат хизматларига йўл очади, шунингдек, мазкур соҳада янги иш ўринлари яратилгунича малакани оширишга имкон беради, дейди экспертлар. Таъкидлаймиз, лойиҳани амалга ошириш учун 50 миллион доллар маблағ ажратилган.

БАҚИТ ОМУРЗАКОВ, “DIGITAL CASA” ЛОЙИҲАСИ ДИРЕКТОРИ:

– «Дижитал КАСА» лойиҳаси доирасида ОТАЛ магистрал линияларини қуриш ва замонавийлаштириш кўзда тутилган. Бизда тўғридан-тўғри Қозоғистон билан, Хитой билан ташқи магистрал линиялари мавжуд. Бизга қўшни бўлган Ўзбекистон, Тожикистон ҳам борлигини ўйлашимиз керак. Бу линиялар Жалолобод вилояти ҳудудидан ўтказилади.

ҚАЛИБЕК АКМАТОВ, ҚРААТДҚ АКТ ЛОЙИҲАЛАРИ НИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЛИМИ МУДИРИ:

- Агар амалий нуқтаи назардан олиб қаралса, лойиҳа амалга оширилиши билан уйдан чиқмасдан, бошқа ҳудудларга бормасдан туриб, мобиль илова орқали давлат хизматларидан фойдаланиш имкони туғилади. Масалан, болаларни боғча ёки мактаб рўйхатига ёздириш. Яна шуни ҳам таъкидлардимки, бу лойиҳа нафақат ёшларни, балки катта авлод вакилларини ҳам қамраб олади.

Фото: infostart.ru