Чингиз Айтматов асари янгича талқинда саҳналаштирилди

Чингиз Айтматов асари янгича талқинда саҳналаштирилди

Сўзлар ўрнига ҳаракат, гаплар ўрнида рақслар, мулоқот ўрнида имо-ишора. Қирғиз томошабинлари Чингиз Айтматовнинг «Она ер» қиссасини янги талқинда томоша қилди. График сюита Бишкек рус драма театрида намойиш этилди. Жаҳонга таниқли муаллиф асарининг чуқур мазмуни тана ҳаракатлари, мусиқа ва замонавий видеобезаклар билан очиб берилган. Томошабинни перформанс муҳитига киритиш ва постановка руҳиятини сингдириш мақсадида саҳна залга чиқарилган. Рақсларнинг бир қисми қаторлар орасида ижро этилиши туфайли улар янада тушунарлироқ бўлади, мазмуни очилади.

БУЛУТ ТЕНТИМИШЕВ, АКТЁР:

- Воқеаларнинг барчасини мусиқа ва пластика билан бирга бошимиздан ўтказишга интиламиз. Рақслар кўринишида бўлса-да, асарга киритилган барча воқеа-кечинмалар бу ердан ҳам ўрин олган. Энг муҳими шундаки, саҳнамиз учун янгилик бўлган шундай воситалар туфайли постановкачилар бутун асарнинг эстетик ва маънавий мусаффолигини кўрсата олган.

Бунда муҳаббат ва маънавий яқинлик ҳақида ҳикоя қилинади. Унда янги инсон дунёга келади, қисса қаҳрамонлари елкама-елка турган ҳолда даҳшатларни бартараф қилади ва умид, қувонч уруғларини қадайди. Шуниси диққатга сазоворки, рамзларнинг аввал-бошида мавжуд бўлган мураккаблиги ва ассоциативлиги аста-секин йўқолиб боради, спектакль воқеалари давомида ҳар бир образ томошабинга тушунарли бўлиб боради.

ЕВГЕНИЙ РОМАНОВ, АКТЁР:

- Бунда вужуд тили жуда муҳим. У бироз кўпроқ пластикага киритилган. Мен учун анча мураккаб роль. Хореография ва драма санъати менга хос эмас, барчамиз учун анча кутилмаган таклиф бўлди. Чунки бу саҳнада вужудинг билан гапиришинг керак. Тимсоллар сўзларсиз, фақат ишоралар, нигоҳлар, пластика. Фақат шундай гаплашилади. Ушбу постановканинг драма театридаги бошқа постановкалардан фарқи шунда.

Спектаклда иштирок этувчи артистлар – профессионал раққослар эмас. Таъкидлаш лозимки, мазкур ижод намунаси нуфузли театр фестивалларида бир неча марта постановка бетакрорлиги ва бетимсол ёндашуви учун мукофот олган.

Фото: rusteatr.kg