Қирғизистонда ёнғоқ ҳосили йиғим-терими ниҳоясига етмоқда

Қирғизистонда ёнғоқ ҳосили йиғим-терими ниҳоясига етмоқда

Қирғизистонда ёнғоқ ҳосили йиғим-терими ниҳоясига етмоқда. Бугунги кунда республика Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи миқёсида мазкур маҳсулотнинг энг йирик экспортчиларидан ҳисобланади. Сўнгги йилларда олинаётган маҳсулот ҳажми ва етказиб бериш географияси тобора кенгайиб боряпти. Ва, тегишлича, даромадлар ҳам ортди. 2 миллион доллардан 7 миллион долларгача етди. 20 тонна маҳсулот ортилган мазкур юк машинаси Туркияга йўл олади. Бу мамлакатда Қирғизистон маҳсулоти жуда харидоргир.

МАМАТ ТУРКМЕН, ТУРКИЯЛИК ХАРИДОР:

- МДҲдаги ёнғоқ етиштирувчиларнинг кўпчилиги билан бирга ишлаймиз. Аммо Қирғизистон маҳсулоти бизга жуда маъқул. Мева таркибида ёғлилик даражаси 70 фоизгача етади. Чунки дарахтлар ёши асрларга тенгдош. Ёнғоқ қанча узоқ яшаса, меваси шу қадар мазали бўлади.

Ёнғоқ икки шаклда – бутунлигича ва чақилган ҳолда сотилади. Чақилгани - уч марта қиммат. Уларни асосан йирик корхоналар сотиб олади. Қадоқлангач, экспортга юборилади. Аммо аввалига ҳар иккала турдагиси ҳам мана шундай махсус улгуржи бозорларга олиб келинади. Савдо ўрни ёнғоқзорларга яқин жойларда ташкил қилинади. Бу ерда фермерлар маҳсулотини бевосита сотиш имкониятига эга.

АЛХАБАР ЭРКИНБАЕВА, БОЗОР ТАШКИЛОТЧИСИ:

- Бошида бу ерга ёнғоқ тўплаш билан шуғулланувчи танишларимни олиб келдим, кўрсатдим. Кейин улгуржи харидорлар изладим, уларни Туркиядан топдим, бу ерга чақирдим, таништирдим. Мана, энди одамлар янги савдо ўрнига ўрганиб қолди, ҳамма танийдиган жойга айланди.

Шуни ҳам айтиш керакки, фермерлар маҳсулоти узоқ туриб қолмайди. Ҳамма маҳсулот бир неча соат ичида сотилиб кетади. Қирғизистонда етиштирилган экологик тоза, саломатликка фойдали ёнғоқлар ҳамиша харидоргир.

Фото: orehovod.com