Қирғизистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва Қувайтга гўшт экспортини оширмоқда

Қирғизистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва Қувайтга гўшт экспортини оширмоқда

Қирғизистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва Қувайтга гўшт экспортини тобора оширмоқда. Жорий йил 9 ойи давомида республика хорижий бозорларга етти юз тоннадан зиёд маҳсулот жўнатди, бу эса 2018 йил экспортидан икки марта кўп. Ветеринар ва фитосанитария хавфсизлиги давлат назоратида таъкидланишича, мамлакат ветеринария назорати Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи мамлакатларининг тегишли хизматлари билан тенг даражадалиги тан олиниши, қорамол гўшти экспортига қўйилган чекловлар бекор қилиниши туфайли шундай юксак кўрсаткичларга эришилган. Айни вақтда, ветеринария далолатномалари олиш рақамлаштирилган, бу эса божхона назоратидан тўсиқларсиз ўтиш имконини беради.

ҚАЛИСБЕК ЖУМАҚАНОВ, ВЕТЕРИНАР ВА ФИТОСАНИТАРИЯ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ НАЗОРАТИ ДИРЕКТОРИ:

- Маҳсулот ортилаётган вақтнинг ўзида маълумот харидорга, Россия ва Қозоғистонга етказилади. У томон маҳсулот тўғрисида тўлиқ ахборот олади: қандай машинага ортилди, маркировка, калибровка, келиб чиқиши. Ва, албатта, лаборатория хулосаси. Булар ҳаммаси бир ҳужжатда.

Битта кушхона кунига хорижлик буюртмачилар талабига кўра бир-икки тонна гўшт жўнатади. Маҳсулот жўнатиш учун ветеринар ва фитосанитария хавфсизлиги давлат назорати марказий лабораториясига маълум миқдорда намуналар жўнатилиши зарур. Экспорт қилишдан олдин турли зарарли моддалар ва касалликлар юзасидан текширув ўтказилади.

ТААЛАЙ ЖУМАТАЕВ, КУШХОНА ВАКИЛИ:

- Улар гўштни текшириб кўради, стандартларга тўла мувофиқ бўлса – маҳсулотни экспортга юборамиз. Бирор касаллик белгиси сезилса – бу партия бракка чиқарилади.

Бугунги кунда республика гўшт пунктларининг кўпчилиги маҳсулот “Ай эс оу” тизими сифатига мувофиқлиги тўғрисида сертификат олган. Бу эса жаҳон бўйича гўшт маҳсулотларини сотиш имкониятини беради.

Фото: meatinfo.ru