Самарқанд – дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири

Самарқанд – дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири

Ўзбекистонга сафар қилаётган хорижлик сайёҳлар сони тобора ортиб бормоқда. Саёҳатчилар тарихий-меъморий ёдгорликларни томоша қилишга интилади. Бундан ташқари, мазкур мамлакатнинг ўзига хос иқлими, ўхшаши йўқ маданияти, визасиз кириш тартиби ҳам хорижликларни ўзига тортади.

МЕҲРИДДИН ХАЙРИДДИНОВ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ  РОССИЯДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ БОШ КОНСУЛИ:

- Амалда бизда 17 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим амалда. Ҳар бир фуқаро виза олиш учун онлайн-ариза юбориш ва худди шундай, онлайн тартибда виза олиш имконига эга.

Ўзбекистоннинг энг кўп зиёрат қилинадиган шаҳарларидан бири - Самарқанд. Бу ерга дунёнинг турли ҳудудларидан сайёҳлар келади. Ҳар йили минглаб саёҳатчи ва зиёратчилар Гўри Амир мақбарасини тавоф қилади. Бу масканда Амир Темур ва унинг невараси Улуғбек дафн қилинган. Унинг ёнгинасида эса жаҳонга машҳур Биби Хоним масжиди.

МИРИАМ, ТУРИСТ /АҚШ/:

- Бу ерга келганимга атиги бир соатча бўлди, таассуротларим жуда катта, кутганимдан зиёда экан, айниқса, Тиллакори мадрасаси...

Самарқанд, шунингдек, миллий қўшиқ ва мусиқа марказларидан бири ҳисобланади. «Шарқ тароналари» фестивали юзлаб давлатлар жамоаларини тўплайди.

Сайёҳлар, шунингдек, турли-туман миллий таомлар билан сийланади. Улар орасида энг анъанавийси - палов. Мутахассислар таъкидлашича, МДҲ мамлакатлари ичида Ўзбекистон гастрономик туризмга оид энг оммалашган йўналишлар бешлигига киради.

Таъкидлаш жоизки, Самарқанд дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири. Икки минг йилдан зиёд вақт давомида шаҳар Хитой ва Европа орасида Буюк Ипак йўлининг асосий нуқталаридан бири, шунингдек,  Ўрта асрларда Шарқ илмий марказларидан бири бўлган.

Фото: fergana.agency