Нур-Султон шаҳрида “Корея-Марказий Осиё” ҳамкорлиги 12-форуми бўлиб ўтди

Нур-Султон шаҳрида “Корея-Марказий Осиё” ҳамкорлиги 12-форуми бўлиб ўтди

Марказий Осиё мамлакатлари Жанубий Кореянинг техник стандартлаштириш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш тажрибасини кўчириб олишга тайёр. Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган “Корея-Марказий Осиё” ҳамкорлиги 12-форумида Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди шу ҳақда баёнот берди. Анжуман ишида минтақа беш мамлакати ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирликлари вакиллари қатнашди. Учрашув иштирокчилари энергетика, минерал захиралар, қурилиш, транспорт ва ахборот-коммуникация технологиялари, маданият ва таълим соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

МУХТАР ТЛЕУБЕРДИ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ:

- Қозоғистоннинг ташқи сиёсати тенг ҳуқуқли ва ишончга асосланган мулоқотга ҳамда Марказий Осиёда савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун баҳамжиҳат иш юритишга, кучларни бирлаштиришга қаратилган. Марказий Осиё бугунги кунда жаҳоннинг суръат билан ривожланаётган минтақаларидан, у муҳим стратегик ўрин эгаллаган, юксак инсоний ва иқтисодий потенциалга, табиий ва саноат захираларига эга.

Фото: kabar.kg