Тожикистонда ҳунармандлар кўргазмаси бўлиб ўтди

Тожикистонда ҳунармандлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тажрибали чеварлар миллий либослардан тортиб, гилам ва кўрпа-кўрпачаларгача бўлган турфа хил буюмларини намойиш қилди. Ва уларнинг барчаси, албатта, ранг-баранг ва ёрқин чакан билан безатилган. Эслатамиз, чакан – тожик халқ каштаси ҳисобланади.

2018 йилда у ЮНЕСКО инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Тожикистонда халқ амалий санъати усулида яратилган буюмлар азалдан оммалашган бўлса-да, бугунги кунда уларга алоҳида эътибор қаратиляпти. Эслатамиз, 2019 йил мазкур мамлакатда Қишлоқ, туризм ва халқ ҳунармандлигини ривожлантириш йили, деб эълон қилинган. Республиканинг ҳар бир туманида ўнлаб ҳунармандлик мактаблари ва корхоналари очилган. Ҳар бир истовчи 85 йўналишдаги исталган ҳунар ва усталарнинг қадимий сирларини ўрганиш имкониятига эга.

Фото: ryazan.bezformata.com