Бишкекда Халқаро электр алоқаси форуми бўлиб ўтди

Юксак технологиялар ривожи жараёнида ҳаёт қандай ўзгаради? Бишкекда бўлиб ўтган Халқаро электр алоқаси форуми иштирокчилари шу ҳақда фикр алмашди. Қирғизистон пойтахтида Ўзбекистон, России, Беларусь, Украина, Покистон ва Грузия экспертлари жам бўлди.

ДОСТОН ДОГОЕВ, ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИ:

- Бундан манфаатдор томонлар – алоқа маъмуриятлари, тегишли ваколатли давлат органлари, алоқа бизнес-операторлари, мазкур соҳа экспертлари янги технологиялар жорий этилишининг долзарб масалаларини муҳокама қиляпти. Мазкур минтақавий форум якунларига кўра алоқа соҳасини ривожлантиришнинг салоҳиятли йўналишларини белгилаш юзасидан самарали қарорлар ишлаб чиқилади.

Форум доирасида интерфаол сессиялар, пленар йиғилишлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтди.  Иштирокчилар соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва рақамли давлат бошқаруви каби соҳаларда ҳамдўстлик давлатлари ўртасида ҳамкорлик ва захираларни мобилизациялаш масалаларини муҳокама қилди.

КИРИЛЛ ОПАРИН, МСЭ МИНТАҚАВИЙ БЎЛИМИ РАҲБАРИ:

- Биз умуман олганда, ялпи рақамлаштиришга кўчишимиз керак. Бошқача айтганда, Қирғизистон Республикаси фуқароларига, масалан, давлат хизматларидан фойдаланиш қулай бўлиши учун бунга эришиш зарур. Шу жумладан, уйдан чиқмай туриб соғлиқни сақлаш  ва бошқа турли-туман йўналишларда муаммосини ҳал қила олсин.

Форум натижаларига кўра, қатнашчилар томонидан келгуси 10 йил давомида мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга оид қатор умумий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Фото: magazin-simvoliki.ru