Замонавий модада Марказий Осиё мотивлари тобора ёрқинроқ кўзга ташланмоқда

Замонавий модада Марказий Осиё мотивлари тобора ёрқинроқ кўзга ташланмоқда

Шимларга туширилган шарқона принтлар, наматдан ясалган аксессуар ва миллий нақшли шарфлар. Бугунги кунда Марказий Осиёнинг кўплаб дизайнерлари ўз коллекцияларида этник ўзига хосликлардан фойдаланяпти. Кутьюрелар сўзига қараганда, одатдагидан фарқ қилувчи, халқ анъаналарига асосланган услубий қарорлар замона киборлари эътирофини қозонмоқда.

АЙДАНА МИНАЙДАРОВА, ДИЗАЙНЕР /ҚОЗОҒИСТОН/:

- Бугунги кунда дизайнерларимиз бувиларимиз, уларнинг бувилари фойдаланган қадимий материаллардан фойдаланмоқда. Айни вақтда мутлақо янгича кўринишдаги, кўнгилга ёқадиган, санъатга, юксак модага мос нодир буюмлар яратяпти. Бу жуда-жуда муҳим. Шу билан бирга, ўзимиздаги маданий фарқлиликни, материалларимизни, бизга хос принтлар ёки ранглар гаммасини ҳам урфга киритишга зарурат катта.

Бугунги кунда кўплаб дизайнерлар учун этноуслуб претто-порте оламига олиб кирувчи ташриф қоғози бўлиб қолгани сир эмас. Унинг ўзига хос жиҳатлари бор. Асосий талаблардан бири – либос ва пойабзаллар фақат табиий мато ва материаллардан ясалиши шарт. Масалан, ипак, пахта, жун, чарм ва зиғир толаларидан. Марказий Осиё минтақаси ёш модельерларининг одатдагидан фарқ қилувчи, ёрқин ишлари уларнинг янги fashion-майдонларни муваффақият билан забт этишига имкон яратади. Айни вақтда хорижлик мутахассислар қизиқишини оширади, уларга илҳом беради.

ИРИНА БАЙЖАНОВА, МОДА ЭКСПЕРТИ:

- Биласизми, уч йил муқаддам Дрис Ван Нотен янги коллекцияси чиққан, унда ўзбек нақшларидан фойдаланилган, ҳамма лол қолганди, бундай миллий орнамент билан чиққан дизайнер ишига қизиқиш билан қараганди. Жаҳоннинг ҳамма дизайнерлари Марказий Осиё намуналаридан илҳом олаётгани сир эмас.

Мода соҳаси мутахассислари айтишича, трендда бўла олиш учун миллий костюм кийиш шарт эмас. Қиёфага этник ўзига хослик берувчи бир қанча чизгилар киритиш кифоя. Дизайнерлар эса мода ишқибозларининг талабларини қондириш учун нима зарур бўлса, барчасини амалга оширади.

СТЕФАН РАБИМОВ, “FORBES” МОДА МУҲАРРИРИ /АҚШ/:

- Агарда Қозоғистон модаси қозоғистонликлар томонидан етарлича эътироф этилса, етарлича миқдорда фойдаланилсагина уни жаҳон модаси харитасига киритиш имкони туғилади. Ўшандагина Қозоғистоннинг мазкур нақшлари, анъаналари, миллий тарихи ва бойлиги ички бозорда етарлича қўлланади. Ва шунда ҳаммаси рисоладагидек бўлади.

ЛЮДМИЛА МИХАЙЛОВА, ДИЗАЙНЕРЛАР УЧУН КОНСАЛТИНГ КОМПАНИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ /ФРАНЦИЯ/:

- Фикримча, ҳар бир мамлакатда ўзига яраша тарих бор. Уни санъат, дизайн орқали албатта кўрсата олиш зарур, у ҳар қандай давлатнинг бойлиги экани шубҳасиз. Шунинг учун Қозоғистоннинг улкан бойлиги борлигини тан олиш керак ва уни албатта мода орқали тақдим этиш лозим.

Марказий Осиё мотивлари қай тариқа Европа услуби билан уйғунлашиши мумкинлигига ҳар йили ўтадиган мода ҳафталиклари гувоҳлик беради. Улар минтақада ҳам, ундан ташқарида ҳам ташкил қилинади. Шу билан бирга, хорижлик кутюрьелар кўпинча қадимий тимсолларга таянади, Марказий Осиёга хос этноуслубнинг ўзига хос руҳиятини намойиш қилади.

Фото: liza4u.kz