Қозоғистон-Ўзбекистон: 2020 йилга бориб, ўзаро товар айланмаси 5 миллиард долларга етади

Қозоғистон-Ўзбекистон: 2020 йилга бориб, ўзаро товар айланмаси 5 миллиард долларга етади

Ўзбекистон – Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори. Икки давлат ўзаро муносабатлари ҳар томонлама кенгайиб бормоқда. Мамлакатлар ўртасида товар айланмаси мунтазам ошяпти. Ўтган йили бу кўрсаткич 2 миллиард доллардан ошди. 2020 йилга бориб, товар айланмасини 5 миллиард долларгача етказиш кўзланган. Ўзбекистон бугунги кунда Қозоғистонга мева-сабзавот, табиий газ, қўрғошин, қалай, кийим-кечак, қурилиш материаллари, электротехника ва енгил саноат маҳсулотларини етказиб беради. Айни вақтда мамлакатимиз Ўзбекистонга қора металлар, буғдой, ун, нефть, алюминий, мис рудаси ва кумуш экспорт қилади.

БАХТИЁР ЭРГАШЕВ, СИЁСИЙ ТАШАББУСЛАР МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ:

- Қозоғистон учун Ўзбекистон ва ўзбек бозори қизиқарли. Бир вақтда Ўзбекистон ҳам бугунги кунда Қозоғистонда мавжуд бўлган маълум ишлаб чиқаришларга эътибор қаратиши мумкин. Натижада, бу занжирлар воситасида икки давлатни ўз ичига олган улкан кластерни, масалан, фармацевтика соҳасида яратиш мумкин. Унга бошқа мамлакатлар ҳам қўшила олади. Бу йўналиш шу вақтгача амалга оширилмаган. Аммо уни рўёбга чиқариш мумкин ва зарур.

Қозоғистон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, енгил ва оғир саноат, қурилиш, машинасозлик, транспорт коммуникациялари, нефть-газ саноати каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун жиддий имкониятларга эга. Шунингдек, ахборот технологиялари ва муқобил энергетика соҳаларида ҳам биргаликда ишлаш учун улкан имкониятлар мавжуд.

АСҚАР НУРША, АЛМАТИ МЕНЕЖМЕНТ УНИВЕРСИТЕТИ ДАВЛАТ ВА ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ ВА ҲУҚУҚ МАКТАБИ ДЕКАНИ:

- Мамлакатимиз глобал ташаббуслар юрти эканлиги маълум. Шу билан бирга, ташқи сиёсатни минтақа ўлчамлари билан ҳисоблашга кўпроқ эътибор бериш зарур. Умуман, Қозоғистон илдизлари асосан мана шу минтақадан сув ичади. Томири кучли бўлсагина, мамлакат ташқи сиёсати бақувват бўлиши сир эмас.

Фото: 7kun.kz