Қирғизистонда “Ўш фест-2019” туризм фестивали ўтказилди

Қирғизистонда “Ўш фест-2019” туризм фестивали ўтказилди

Қирғизистонда “Ўш Фест-2019” иккинчи туризм фестивали бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий мақсади – шаҳарнинг позитив образини яратиш ва унинг туристик жозибадорлигини ошириш.

Байрам тадбирларини ранг-баранг шарқона карвон очиб берди. У шаҳар кўчалари бўйлаб худди кўп асрлар илгари бўлгани каби тантанавор савлат тўкиб ўтди. Таъкидлаймиз, Ўш қадимдан Буюк ипак йўлидаги йирик савдо, ижтимоий-иқтисодий ва маданий марказ бўлган. Шарқдан Ғарбга йўл олган карвонлар шу ерда дам олишга тўхтаган. Фестиваль ташкилотчилари бу тарихий манзараларни жонлантиришга қарор қилишди.

БУСАДАТ САТИБАЛДИЕВА, ОЛОЙ ТУМАНИДАН:

- Ўрта асрларда Ўш орқали гавжум савдо йўли ўтган. Савдогарлар ўз молларини Ҳиндистон, Эронга олиб борган. Шундай карвонлар билан улар минглаб километр йўл босган.

Тадбир доирасида яна ярмарка, ҳунармандлар маҳсулотлари, турк рассомлари асарлари кўргазмалари, этномода намойиши, халқ мусиқаси концерти ва ёрқин театрлаштирилган томошалар ташкил этилди. Бой дастур меҳмонларга манзур бўлди. Улар орасида сайёҳлар ҳам кўп эди.

-  Байрам ёрқин ва бой тарзда ўтди. Жуда қизиқ удум ва анъаналар кўрсатилди. Бу ҳаммаси қизиқарли ва кўп нарса берди.

- Ҳаммаси чиндан-да жуда қизиқарли. Бугун мен бозорга бордим ва кўп нарса кўрдим: қўлда қилинган буюмларни.

Ташкилотчилар тадбирни анъанага айлантириш ниятида. Чунки, тажриба кўрсатганидек, у ҳудудга кўплаб хорижлик саёҳатчиларни жалб қилади. Эслатамиз, Қирғизистон Ўшидаги илк туристик фестиваль икки йил аввал бўлган.

Фото: kabar.kg