“Central Asia’s Got Talent” лойиҳаси 15 сентябрдан бошлаб “Хабар” телеканалида эфирга узатилади

“Central Asia’s Got Talent” лойиҳаси 15 сентябрдан бошлаб “Хабар” телеканалида эфирга узатилади

15 сентябрдан бошлаб «Хабар» телеканали эфирида “Central Asia’s Got Talent” телевизион лойиҳасига старт берилади. Ҳар якшанба куни томошабинлар Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистондан бўлган иштирокчилар билан таништириб борилади. Шуни айтиш керакки, бугунги кунгача ярим финал иштирокчиларини саралаб олиш учун ўтказилган ҳакамлар тингловлари якунланди.

СЕРИК АКИШЕВ, ЛОЙИҲА БОШ ПРОДЮСЕРИ:

 - Суратга олиш учун келган иштирокчилар нафақат пойтахт шаҳарлар вакиллари, катта-кичик шаҳар-қишлоқлар, маҳаллалар, кичик аҳоли пунктларидан ҳам келган. Бу манзилларда ҳам, албатта, жуда кўп янги иқтидорлар дунёга келиши барчамизга маълум. Уларнинг бошқа бирор лойиҳада қатнашиш имкони  балки бўлмаслиги ҳам мумкин.

«Марказий Осиё истеъдодларни излайди» шоуси «Хабар» агентлигининг лойиҳаси. У Британиянинг машҳур Got Talent телетанлови форматида тайёрланган. «Хабар» шоу сарҳадларини кенгайтириш, уни бир вақтнинг ўзида тўртта мамлакат ҳудудида ўтказиш таклифи билан чиқди. Истеъдодлар шоусида иштирок этган қозоғистонликлар учун энг мураккаб босқич – ҳакамларнинг саралаш босқичи бўлса керак. Зеро, юзлаб қатнашчилардан атиги 24 нафари ярим финалга ўтиши лозим эди.

АЙКУМИС СЕКСЕНБАЕВА, «ХАБАР» ТЕЛЕКАНАЛИ ДАСТУРИЙ ДИРЕКТОРИ:

 - Got Talent формати дунё бўйича маълум ва машҳур, у ҳатто Гиннес рекордлар китобига киритилган. Шунинг учун ҳам биз уни мамнуният билан ўз шароитимизга мослаштирдик ва мазкур формат Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари учун қизиқарли бўлишига ишонч билдирдик. Ёш жиҳатидан ҳам, иқтидор бўйича ҳам бирор чеклов қўйилмаган. Шунинг учун “Хабар” канали томошабинлари учун ҳам, минтақаларда бизни қўллаб-қувватлаётган барча телеканаллар томошабинлари учун ҳам ўз ҳамюртларини, бошқа юртлик истеъдодларни томоша қилиш қизиқарли бўлишига ишонамиз. Асосий мақсадимиз: янги номларни аниқлаш, истеъдодларни кашф этиб, халққа кўрсатиш.

Истеъдодлар шоуси Гранд-Финали 22 декабрь куни “Хабар” телеканалида намойиш этилади. Унинг натижаларига кўра тўрт мамлакатнинг тўрт ғолиби ва лойиҳа бош финалчиси аниқланади.

Фото: tj.sputniknews.ru