Хитой Қирғизистонда ҳарбий-ўқув машқлари ўтказади

Хитой Қирғизистонда ҳарбий-ўқув машқлари ўтказади

Хитой Марказий Осиё давлатлари билан хавфсизликни сақлаш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда. Бу ҳамкорликдаги энг муҳим ҳалқалардан бири сифатида ХХР биргаликда ўқув машқлари ўтказишни кўзда тутади. Хитой полицияси ва Қирғизистон миллий гвардияси икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги келишувларни рўёбга чиқариб, биргаликда террорга қарши уйғун ҳаракатларни машқ қилди. Бундай тренинглар хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди, қуролли кучлар жанговар қувватини оширади, давлатлараро муносабатларни мазмунан бойитади.

ЮСУП АБДРАХМАНОВ, ҚИРҒИЗИСТОН МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ МАХСУС ҚИСМЛАРИ БАТАЛЬОНИ КОМАНДИРИ:

 - Хитой-Қирғизистон машқлари террорга қарши кураш борасида икки давлат ҳарбийлари ўртасида фаолиятни мувофиқлаштириш учун яхши имконият. Ҳарбий ҳаракатларни олиб боришдаги хитойлик ҳамкасбларимиз тўплаган тажриба бизга фойдали бўлиши шубҳасиз.

ХЭ ЛИФЭН, СУАР ХАЛҚ ҚУРОЛЛАНГАН ПОЛИЦИЯСИ БОШ БЎЛИНМАСИ ЗАРБДОР ГУРУҲИ КОМАНДИРИ:

 - Биз қирғизистонлик ҳамкасбларимиз билан бирга террорга қарши тайёргарлик ҳамда оператив раҳбарлик кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида машқ қилмоқчимиз.

Шу билан бирга, хитойликлар тожикистонлик ҳамкасблари билан бирга Тоғли Бадахшон автоном вилоятида қўшма машқлар ўтказяпти. Машғулотларда Хитой Халқ Озодлик армияси ротаси ва Тожикистон Мудофаа вазирлиги мобиль қўшинлари батальони иштирок этмоқда. Жами 1200 ҳарбий хизматчидан 580 нафари Хитойдан. Икки давлат ҳарбийлари ўт очиш малакаларини ошириш, шунингдек, биргаликда террорга қарши, разведка, қидирув-қутқарув операциялари олиб боришни такомиллаштирди.

Фото: berlek-nkp.com