Марказий Осиё талантларни излайди янги телелойиҳаси

Марказий Осиё талантларни излайди янги телелойиҳаси

«Central Asia`s got talent» бу «Хабар» Агентлигининг янги телелойиҳаси. Унда иштирок этиш учун Марказий Осиёнинг йирик шаҳарлари ва, албатта, Қозоғистонда очиқ танловлар бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, ушбу шоуда ёшидан қатъи назар, ўзига хос кўникма ва қобилиятларга эга барча шахслар иштирок этиши мумкин.

АЛЕКСАНДР ШУМАКОВ, ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИСИ:

 - Мен “Central Asia`s got talent» га мўъжиза кўрсатиш учун келдим. Мен фокусчи-иллюзионистман. Ҳайратлантириш ва ғаройиботлар намойиш этиш ниятидаман.

Аслида Got Talent – жаҳонга машҳур британия шоуси формати ҳисобланади. Танлов йилига жаҳоннинг 70 дан ортиқ мамлакатида ўтказилади ва энг муваффақиятли телелойиҳа сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилган. «Марказий Осиё талантларни излайди» шоуси ҳам ўз навбатида Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон аҳолиси учун махсус йўлга қўйилган.

НУРЖАН ЖУМАШЕВ, CENTRAL ASIA`S GOT TALENT ЛОЙИҲАСИ ЛИНИЯ ПРОДЮСЕРИ:

 - Умуман олганда, шоуда иштирок этиш учун бир ярим минг нафардан зиёд одам ариза берган. Биз ҳар бир мамлакатдан биттадан, жами тўрт нафар шоунинг энг кучли иштирокчиларини танлаб олиш ниятидамиз. Улардан бири Марказий Осиё бўйича ғолиб бўлади.

Таъкидлаш жоиз, танлов якуний финали 22 декабрь куни «Хабар» телеканали эфирида бевосита намойиш қилинади. Шунингдек, бу кўрсатув Марказий Осиё мамлакатлари каналларига трансляция қилинади.

Фото: khabar.kz