Марказий Осиё: Ёввойи қушларни сақлаб қолиш

Марказий Осиё: Ёввойи қушларни сақлаб қолиш

Марказий Осиёдаги ноёб ва йўқолиб бораётган қуш турларини сақлаб қолиш. Бугун мазкур мавзу жаҳоннинг етакчи олимлари эътиборини ўзига жалб қилмоқда. Америкалик  биолог ва орнитолог Тодд Кацнер минтақанинг ёввойи қушларини ўрганиш билан шуғулланади. Ўз лойиҳаси доирасида у Қозоғистоннинг НаурзУм қўриқхонасида бўлди ва бургут турларини ўрганди. Олим экологияга янгича ёндашиб, янги технологиялардан фойдаланади. Шу жумладан, у қушларни ўрганишнинг биринчи ноинвазив схемасини ишлаб чиқишда қатнашган. Орнитолог айтишича, ушбу замонавий технология Марказий Осиёдаги қушларни эҳтиётлаб ўрганиш учун жуда муҳим.

ТОДД КАЦНЕР, БИОЛОГ, ЁВВОЙИ ТАБИАТ ТАДҚИҚОТЧИСИ /АҚШ/:

 - Аслини олганда, бургутларни тутиш жуда қийин. Бунга беш-ўн кун кетиши мумкин. Мен бургутлар популяциясини  ўрганишни истасам, бунга кўп вақт ва маблағ сарфлашимга тўғри келади. Аммо ноинвазив усулдан фойдалансак, ҳаммаси жуда осон. Биз бундай мисли кўрилмаган тадқиқотни уни ишлаб чиққан еримизда, Қозоғистонда ўтказдик. Технология патларни ирсий тадқиқ қилишни ҳам ўз ичига олади. Атиги бир ҳафта давомида биз эллик-олтмишта бургут уясига бориб, юзлаб қушлардан намуналар олишимиз мумкин. Бу жуда оддий ва самарали усул.

Фото: Stan.kz