Пойтахт кунига бағишлаб...

Пойтахт кунига бағишлаб...

Ўзбекистонда қозоқ тилида чоп этилаётган «Нурли жўл» газетаси қатор мақолаларини Қозоғистон пойтахтига бағишлади. Эслатамиз, Қозоғистоннинг бош кенти яқинда 21 йиллигини нишонлади. Нашрда Нур-Султоннинг бетакрор қиёфаси ва улкан иқтисодий салоҳияти акс этган мақола босилган. Қўшни мамлакат журналистлари Қозоғистон пойтахтини кўчириш қандай юз бергани, «ЭКСПО» халқаро кўргазмасини ўтказиш жараёни ҳақида ҳикоя қилади. «Нурли жўл» газетаси саҳифаларида ўтказилаётган сиёсий ислоҳотлар, ижтимоий дастурлар ва улар қандай рўёбга чиқарилаётгани каби мавзулар ҳам тилга олинган. Бугунги кунда газета ўқувчилар аудиторияси 33 миллион кишини ташкил қилади. Журналистлар материаллари қозоқ маданияти, урф-одат ва анъаналарини оммалаштириб, икки қардош халқ дўстлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

РАЙХАН БАБАТАЕВА, БОШ МУҲАРРИР ЎРИНБОСАРИ:

 - Газетамизда адабиёт ва маданиятга бағишланган доимий саҳифа мавжуд. Унда биз қозоқ урф-одат ва анъаналарига оид мақолалар чоп этамиз. Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон шоир-ёзувчилари асарларини ҳам эътибордан четда қолдирмаймиз. 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан мунтазам равишда қозоғистонлик ёзувчилар асарларини бериб боряпмиз.

ҒУЛОМЗОКИР ЮСУПОВ, БОШ МУҲАРРИР:

 - Жорий йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилиши муносабати билан кўплаб материаллар бериляпти. Пойтахт куни шарафига Нур-Султон шаҳри учун махсус саҳифа ажратдик. Бу анъанани келгусида ҳам давом эттириш ниятидамиз. Ўйлайманки, шу тариқа икки давлат ўртасида дўстлик муносабатларини ривожлантиришга ҳисса қўшамиз.

Фото: Хабар 24