Тожикистон асал экспортини ривожлантирмоқда

Тожикистон асал экспортини ривожлантирмоқда

Тожикистон асал экспортини оширмоқда. Бугунги кунда бу мамлакат маҳсулоти хорижда харидорини топиб, Россия, Қозоғистон, Афғонистон, Араб Амирликларида сотиляпти. Асал мавсуми яқиндагина бошланди, аммо асаларичилар аллақачон 4 минг тоннагача маҳсулот йиғиб улгурди. Улар айтишича, табиий тожик маҳсулоти турли касалликлар олдини олиш ва даволашда жуда қўл келади.

ГУЛАНДОМ МЕЛИКБАЕВА, АСАЛАРИЧИ ОЖИКИСТОН/:

 - Бизда пахта асали, турли гуллардан олинган асал бор. Куёвим уларнинг барчасини ўзи тайёрлайди. Прополисли асал шамоллашда жуда фойдали. Гулчанг қўшилгани юрак касалликлари, камқонликда даво. Иммунитетни кўтариш учун эса  асалари сути ишлатилади. Бизда ҳар тўртталаси аралаштирилгани ҳам бор.

Асал таъми гулчанг қаердан йиғилганига боғлиқ. Асаларичилар уяларни тоғлар, пахта далалари, боғлар ва томорқаларга қўйишади. Мамлакатда жами беш турдаги асалари боқилади: тожик, итальян, ўрта-рус, кавказ ва энг оммалашгани – карпат асалариси.

ОЛИМ САИДАМИНОВ, КОРХОНАДА АСАЛАРИЧИЛИК БОШ МУТАХАССИСИ ОЖИКИСТОН/:

 - Унинг тумшуқчаси бир миллиметрга узунроқ, шунинг учун беда, эспосет ва тоғ гулларига қўйиш мумкин бўлади. Улар нектарни яхши йиғади ва сифатли асал беради.

МУЗАФФАРХОН ҲАЛИМОВ,  АСАЛАРИЧИЛИК КОРХОНАСИ РАҲБАРИ /ТОЖИКИСТОН /:

 - Тожикистонда асаларичиликни ривожлантиришга қаратилган 3 та дастур қабул қилинган. Уларда барча турдаги хўжаликларда асалари оилаларини кўпайтириш ва асал ишлаб чиқаришни рағбатлантириш кўзда тутилган.

Сўнгги йилда Тожикистонда асалари уялари сони саккиз мингтага ошди. 2010 йилда мамлакатда уч минг тонна асал йиғилган бўлса, 2019 йилга келиб унинг миқдори деярли ярмича кўпайди.

Фото: kaztag.kz