Қозоғистон оўю Ўзбекистон талабаларини жалб этмоқда

Қозоғистон оўю Ўзбекистон талабаларини жалб этмоқда

Ўзбекистон ёшлари Қозоғистонда масофадан туриб таълим олиши мумкин. Мамлакатимиз таълим тизими ва қабул комиссиялари типик қоидаларига ўзгартириш киритилиши туфайли шундай имконият очилди. Бу тизим ўзига хослиги шундаки, эндиликда талаба ва мураббий ўзаро интернет орқали боғланади. Мажмуавий ишлар эса виртуал лаборатория орқали топширилади.

Бугунги кунда қўшни давлат абитуриентлари Қозоғистонда эгаллаш мумкин бўлган мутахассисликлар ҳамда таълим соҳасидаги янги ўзгаришлар билан таништирилмоқда. Умуман олганда, Ўзбекистоннинг беш шаҳрида мамлакатимиз университетлари филиаллари очилган. Таъкидлаш жоиз, ўтган йили Қозоғистон олий ўқув юртларига Ўзбекистондан 12 минг нафардан зиёд талаба ўқишга кирган.

МУАТТАР ЭШБАДАЛОВА, АБИТУРИЕНТ:

– Формат онлайн-обучения подходит для меня. Потому что я могу продолжать работать и обучаться. Поэтому я выбрала казахстанский  ВУЗ.

ЕНЛИКХАН КОЗИБАЕВ, М. АВЕЗОВ НОМЛИ ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ МАСОФАДАН ЎҚИТИШ ИНСТИТУТИ ДИРЕКТОРИ:

 - Талаба қандайдир кун тартибига боғланиб қолмайди. У истаган вақтида таълимий портал билан боғланиши мумкин бўлади. Бунинг учун барча зарур адабиётлар билан жиҳозланган шахсий кабинетига кириши лозим, холоШу ернинг ўзида махсус дастур орқали билимларини текшира олади.

Фото: kleo.ru