Қирғизистонда пулли йўлар пайдо бўлади

Қирғизистонда пулли йўлар пайдо бўлади

Қирғизистонда пулли йўлар пайдо бўлади. Мамлакат транспорт вазирлиги автотрассалардан фойдаланишга нарх қўйишни таклиф қиляпти. Бундан тушган маблағ автомагистралларни тегишли даражада ушлаб туриш ва янги йўллар қуришга ишлатилиши режалаштирилган.

НУРЛАН ҚАЙИНБАЕВ, ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВА ЙЎЛЛАР ВАЗИРЛИГИ МАСЛАҲАТЧИСИ:

 - Пулли асосга ўтказилган умумий фойдаланиш йўллари нархи ўртача маошга кўра ҳисобланади. Яъни улар ижтимоий йўналтирилади. Юк автомобиллари ва автобуслардан олинадиган маблағ миқдори ҳам маошларга боғлиқ. Аммо тарифлар бошқаларникидан сал пастроқ бўлади. Масалан, юк машинаси учун бир километрга олти сўм атрофида белгиланади.

Пулли йўллар қаторига Транспорт ва йўллар вазирлиги биринчи навбатда халқаро йўлларни киритишни таклиф қиляпти. Энг кўп оғирлик уларга тушади.

АСАН АБИЕВ, ҲАЙДОВЧИ:

 - Агар йўл учун ҳақ ола бошлашса, демак йўл сифати яхши бўлиши, йилнинг исталган мавсумида вақтида хизмат кўрсатилиши зарур. Ва албатта бу йўллар кечалари ёритилиши лозим. Аммо муқобиллик сақланиши учун бепул йўллар ҳам бўлиши шарт.

Транспорт ва йўл вазирлигида айтилишича, пулли йўлларга  ўтиш дарҳол юз бермайди. Аввалига тижорат транспортидан, шундан кейингина хусусий транспортдан пул олинади. Автотрассалар учун ҳақ олиш тизими 2025 йилга яқин жорий этилиши кутиляпти. Иқтисодчилар ҳисоб-китобига кўра, ҳар йили автомагистраллар таъмирига кетаётган маблағнинг 30 фоизигача йиғилиши мумкин.