Қозоғистон-Ўзбекистон: «Silk Visa» - ягона виза режими

Қозоғистон-Ўзбекистон: «Silk Visa» - ягона виза режими

Ўзбекистонда Silk visa лойиҳаси ишга туширилишини сабрсизлик билан кутишяпти. Эслатиб ўтамиз, мазкур республика Қозоғистон билан ҳамкорликда Шенген визасига ўхшаш лойиҳани йўлга қўймоқчи. Мутахассислар таъкидлашича, бу ҳар иккала томон учун фойдали. Лойиҳа мақсади – хорижлик туристларни Марказий Осиё минтақасига жалб этиш ва бу йўналишни оммалаштириш. Бугунда тегишли идоралар мазкур ҳужжат лойиҳасини ҳар томонлама ўрганмоқда. Божхона хизматлари ахборот алмашиш устида иш юритиб, ҳужжатларни имзолаяпти. Лойиҳа амалга ошса, Қозоғистонга келган туристлар Ўзбекистонга ёки  аксинча ҳеч қандай чекловларсиз ўтиши мумкин. Ягона виза режимига Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам қўшилишга тайёр. 

АЗИЗ АБДУҲАКИМОВ, ЎЗБЕКИСТООН БОШ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

-  Мамлакатларимиз виза тизимини бир-бирига қовуштиришга ҳаракат қилдик. Қозоғистон билан визасиз режимда ишлаётган мамлакатларнинг деярли ҳаммаси Ўзбекистонда ҳам шундай мақомга эга. Бошқача айтганда, Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин фуқароларнинг барчаси Қозоғистонга ҳам кира олади. Бу эса мақсад сари биринчи қадам.