Хитой ва Қирғизистон – йирик савдо ҳамкорларга айланмоқда

Хитой ва Қирғизистон – йирик савдо ҳамкорларга айланмоқда

Хитой Қирғизистоннинг йирик савдо ҳамкори ва асосий инвестори ҳисобланади. Ўтган йил маълумотларига қараганда, мамлакатлараро товар айланмаси юксалишда давом этяпти ва 5 миллиард 600 миллион долларни ташкил қилган. Иқтисодиёт, инвестициялар, маданият, ижтимоий ва бошқа соҳаларда самарали ҳамкорлик кузатилмоқда. Хитой халқ республикаси томонидан молиялаштирилган Ўш шифохонаси қурилишини самарали ўзаро ҳамкорлик намунаси сифатида кўрсатиш мумкин.

ШАИТБЕК АБДУРАХМАНОВ, ЎШ ШАҲРИДАГИ КЛИНИК КАСАЛХОНА ДИРЕКТОРИ, ҚИРҒИЗИСТОН:

-  Объект лойиҳа қиймати 25 миллион 800 минг АҚШ долларидан зиёд. Иншоот майдони 23,5 минг квадрат метрни ташкил қилади. Шифохона ўзаро йўлаклар билан уланган 3 корпусдан иборат.

Янги клиника тиббиёт техникасининг барча замонавий ускуналари билан жиҳозланган ва 150 мижозга мўлжалланган. Бу ерда Хитой билан самарали ҳамкорлик давом этишига умид билдирилган. Ва шифокорлар ХХРга ўқишга юборилади.

АЗИЗБЕК ЮНУСОВ, ЎШ ШАҲРИДАГИ КЛИНИК КАСАЛХОНА ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ, ҚИРҒИЗИСТОН:

-  Давлатимиз аҳолисининг ярмидан зиёди жанубий вилоятларда яшайди. Ва ҳамма ҳам малакали тиббий ёрдам олиш учун Бишкек шаҳрига боролмайди. Зарурат туғилса, бугунги кунда бутун Фарғона водийсига юқори даражали тиббий хизмат кўрсатиш имконига эгамиз.

Фото: sputnik.kg