Худоёрхон қалъаси сайёҳлар зиёратгоҳига айланади

Худоёрхон қалъаси сайёҳлар зиёратгоҳига айланади

18-19-асрларда қурилган тарихий ёдгорлик – Худоёрхон қалъаси сайёҳлар зиёрати учун ноёб жойга айланиши мумкин. Баткен вилоятида жойлашган иншоот узунлиги тахминан 200-300 метрдан иборат. У қирғиз хони Худоёр даврида мудофаа мақсадларида қурилган. Тоғ чўққисидан гўзал манзара кўзга ташланади, ҳамма йўлларни кузатса бўлади. Айтиш жоиз, бундай иморатни тиклаш учун фақат тупроқ, сув ва тош керак бўлган. Бугунги кунда қўрғоннинг кўп жойи бузилган ва реставрацияга муҳтож.

АЗАМАТ ОРМОНОВ, ХОН ҚИШЛОҒИДАН:

- Кўплаб манбалар девор баландлиги бир метрдан кўпроқни ташкил этишини айтиб, нотўғри маълумот беради. Бироқ аслида у анчагина баланд бўлган. Кўриб турибсизки, айни пайтда девор баландлиги 4 метрдан юқори. Шундан бери қанча вақт ўтди? Албатта, у анча баланд бўлган.

Қалъанинг кўп қисми бугунги кунга келиб бузилиб кетган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, уни қайта тиклаш ва табиий офатлардан асраш зарур. Бунинг учун қишлоқ аҳли тегишли идораларга мурожаат этган.

ИСАМИДИН ОСОРОВ, КАН ҚИШЛОҒИДАН:

- Йил сайин деворлар тобора кўпроқ бузилаяпти. Аммо вақтни бой бермай тегишли чора-тадбирлар кўрилса, тарихий ёдгорликни сақлаб қолган бўлардик. Ва балки бу ер ҳам туристларга сероб бўларди.

Ўтган асрнинг 70-йилларида мазкур қалъа ҳудудига ўрик ниҳоллари экилиб, боғ яратилган. Шу ернинг ўзида чор-атрофдаги юксак тоғ манзараларини томоша қилиш мумкин. 

Фото: gde.kg