Тожикистон санаторийлари ва Нурек ГЭСи

Тожикистоннинг тоғли иқлими жон роҳатигина эмас, хосиятли, кўпгина дардларга даво. Мамлакат раҳбарияти “Дардга даво излагандан кўра касалга чалинмасликнинг йўлини топган афзал”, деган тамойилга риоя этади.

Мамлакат ҳудудида турли хасталикларнинг олдини олишга имкон берувчи 20 дан ортиқ шифо маскани бор. Замонавий жиҳозланган даволаш муассасаларидан бири Ҳисор тоғлари бағрида жойлашган.

Ҳозирги кунда халқ фойдаланаётган электр қувватининг ярмидан зиёди  Вахш дарёсидаги «Нурек» станциясидан чиқади. Унинг номини тожикчадан «ёрқин шуъла» деб таржима қилиш мумкин.  Қуввати уч минг мегаватт. Стратегик иншоот иши 70 дан ортиқ мутахассиснинг мунтазам назорати остида.