«Нур Отан» партияси – фаровонликка хизмат этади

«Нур Отан» партияси – фаровонликка хизмат этади

«Нур Отан» партияси янги дастурининг мақсадлари инсон манфаатларига хизмат қилади. Улар мамлакат президенти бошлаган ҳар томонлама такомиллашув босқичининг бизнес, давлат бошқаруви, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда давом этишини таъминлашга қаратилган. Ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилади.

СЕРИК БЕЙСЕМБАЕВ, ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА СИЁСАТИ ИНСТИТУТИ ЭКСПЕРТИ:

-  Бир неча йил мобайнида давлатимиз томонидан ёшларга қўшимча кўмак бериб борилади. Ёшларни қишлоққа жалб этиш бўйича тадбирлар ташкил этилади. Бунинг учун мамлакатимизда мавжуд бўлган деярли 200 та ёшлар имкониятлари маркази фаолият юритади. Шунингдек, ёшлар учун махсус курслар, тренинглар, семинарлар ташкил қилинади.

Партия дастурининг устувор йўналишлари қаторида олий таълим олиш имконияти оширилиши ҳам бор. Ёшлар замонавий билим ва кўникмаларни олишлари, жаҳон миқёсида рақобатбардош бўлиши учун барча шарт-шароитлар яратилиши даркор. Шу сабабли, аналитиклар таъкидлашича, бу соҳага энг кучли мутахассислар жалб этилади ва улар қозоғистонликларнинг янги, инновациявий авлодини тайёрлаш билан шуғулланади.

КАМИЛА КОВЯЗИНА, ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА СИЁСАТИ ИНСТИТУТИ ЭКСПЕРТИ:

 - Таълим сифати бизда, биринчи навбатда, педагогларга боғлиқ. Айниқса, бу нарса уч тиллилик масаласида яққол кўзга ташланади. Статистикага кўра, бизда олий таълим билан қамралган ёшлар улуши 53 фоизни ташкил қилади. Бу ялпи қамраб олиш дегани. Ярмидан зиёди таълим оляпти. Яъни, бошқа мамлакатлар билан таққослаганда, бизда бундай ёшлар улуши анча катта.

Фото: iwep.kz