Қозоғистон космик алоқалар маркази халқаро бозорга чиқиш ниятида

Қозоғистон космик алоқалар маркази халқаро бозорга чиқиш ниятида

Қозоғистон космик алоқалар маркази халқаро бозорга чиқиш ниятида. Ушбу ташкилот Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ўз хизматларини таклиф этмоқчи. Ушбу мамлакатларнинг сунъий ер йўлдоши йўқ. Экспертлар фикрича, мамлакатимизнинг космик алоқалар соҳасидаги экспорт салоҳияти 65 миллион тенгени ташкил қилади. Бугунги кунда «Қазсат-2» ва «Қазсат-3» ер йўлдошлари имкониятидан 20 дан ортиқ Қозоғистон ташкилоти фойдаланяпти. Ўтган йили космик аппаратлар хизмати туфайли 5 миллиард тенге даромад кўрилди. Жорий йилда эса республика космик алоқалар маркази хизмат доираси кенгайиб, юқоридаги рақамлар кўпайишига шубҳа йўқ. Марказ туфайли ер йўлдошларидан 300 тача теле ва радио каналлар маълумот тарқатяпти. Бундан ташқари, иқтисодиётда сарфланиши мумкин бўлган 47 миллиард тенгелик импорт тежалди.

ВИКТОР ЛЕФТЕР, «РЕСПУБЛИКА КОСМИК АЛОҚАЛАР МАРКАЗИ» ҲЖ РАҲБАРИ МАСЛАҲАТЧИСИ:

 - Ташкилотни янада ривожлантириш даркор. Бу эса янги технологиялар, янги ер йўлдошлари, янги қарорлар, баъзи жиҳатларда хизмат таннархи арзонлашиши, жаҳон бўйлаб гуруҳлар ташкил этиш, баъзи жойларда қуйи учадиган жиҳозларни қўллаш дегани. Бу ишларнинг барчасида Қозоғистон албатта иштирок этади. Бугунги кунда Ўзбекистон, Қирғизистон ва бошқа қўшни давлатларга алоқа хизматини таклиф этяпмиз. Бу фикр муҳокама қилиняпти.

ДИДАР ЗАРҚУМОВ, «РЕСПУБЛИКА КОСМИК АЛОҚАЛАР МАРКАЗИ» ҲЖ КАТТА МУҲАНДИСИ:

 - Космик жиҳозларимиз Қозоғистон ва қўшни Марказий Осиё давлатлари осмонини тўлиқ қамраб олган. Бирор оператор ўз антеннасини олиб бориб, тоғда ё бошқа бирор овлоқ жойда йўлдошимизга тўғриласа, сифатли ва мунтазам алоқани таъминлай олади. Масалан, биз билан бугунги кунда кўпроқ қирғизистонлик операторлар ҳамкорлик қиляпти. Ушбу ташкилотлар ўз антенна тизимини созлайди ва космик жиҳозларга исталган нуқтадан улана олади.

Фото: rcsc.kz