Бюджетда аҳоли ижимоий муаммоларини ҳал этишга эътибор қаратилади

Бюджетда аҳоли ижимоий муаммоларини ҳал этишга эътибор қаратилади

Келгуси уч йилга мўлжалланган бюджет маблағларининг ярмидан зиёди ижтимоий соҳага сарфланади. Сенатда «2021-2023 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Депутатлардан ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклифлари тушгани сабабли ҳужжат мажлисга қайтарилди. Уч йиллик муддатда жами 20 миллиард тенге миқдорида таклифлар айтилди. Харажатларни қайта тақсимлаш асосида қуйидаги соҳаларга қўшимча маблағ ажратилиши мўлжалланган: газлаштиришга 2,7 миллиард, яшаш учун уй-жой қурилишига 6 миллиард, инфратузилмалар ва бошқа лойиҳаларга 6,7 миллиард тенге йўналтирилади. Шунингдек, ижтимоий тўловларни индексациялаш, муаллимлар ва шифокорларга маошларни кўпайтириш, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқалар ҳам кўзда тутилган.

Мавлен Ашимбаев, Қозоғистон республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Бюджетда барча ижтимоий мажбуриятларни бажариш учун зарур харажатлар киритилган. Мамлакатимиз учун жуда муҳим бўлган инфратузилмаларни ривожлантириш, марказий ва шимолий ҳудудларни газлаштириш, ичимлик сув билан таъминлаш масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, анча маблағ кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга ҳамда ижтимоий кам таъминланган аҳоли учун тураржой қурилишига сарфланади. 

 

Фото: zakon.kz


×