Қозоғистон дунёнинг энг йирик озиқ-овқат хабларидан бирига айланиши мумкин

Қозоғистон дунёнинг энг йирик озиқ-овқат хабларидан бирига айланиши мумкин

Қозоғистон йирик озиқ-овқат хаби бўла олади. Экспертлар фикрича, бунинг учун мамлакат агросаноат мажмуасининг салоҳияти етарли. Айни вақтда, замонавий дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи аҳамияти ортиб боряпти. Демак, ушбу соҳага эҳтиёж тобора кучаяди. Озиқ-овқат хавфсизлиги Ислом ташкилоти вакиллари таъкидлашича, республика, бошқа иштирокчи давлатлар каби, озиқ-овқат санатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ўзаро савдони кенгайтириш, алоқалар ўрнатиш, транспорт-логистика муаммоларини ҳал этиш каби йўналишларга эътибор қаратиш ниятида.

Ерлан Байдаулет, IOFS Бош директори:

- 57 давлат аҳолиси 1 миллиард кишидан зиёд. Улкан салоҳиятга эга ташкилот. Назаримда, жаҳонда юзага келган вазият Қозоғистоннинг бу мақсадига эришишига имкон яратади. Шу билан бирга, ҳамкорлик доирасида иш юритишнинг жуда муҳимлигига ҳам эътибор қаратишни истардим. Фаолиятимиздаги соябон формати давлатлараро, ҳукуматлараро даражада, икки томонлама эмас, кўптомонлама катта муаммоларни ҳал этиш учун имконият яратади. Шу жумладан, савдо йўлаклари очиш,  ишлаб чиқариш занжирлари яратиш учун ҳам.

Ерлан Байдаулет, IOFS Бош директори:

- Қозоғистон учун биз муҳим дастурларни ишга тушириш ниятидамиз, улар инвестициявий лойиҳалар бўйича малака оширишга мўлжалланган. Тизим даражасида. Қозоғистонда Ислом Ҳамкорлик Ташкилотида генетик репродукция маркази ва генетик захиралар марказини ривожлантиришга қаратилган.

 

Фото: agroinfo.kz


×