Нефть нархи пасайиши ортидан доллар курси кўтарилди

Нефть нархи пасайиши ортидан доллар курси кўтарилди

«Қора олтин» нархи пасаймоқда. Сўнгги савдоларда шундай натижа кузатилди. Масалан, Brentмаркали нефть 5 октябрдан кейин биринчи марта баррелига 40 доллардан пастга тушди. Бу марканинг январь ойи фьючерслари 3,92 фоизга арзонлашди ва 39,97 доллардан сотилди, WTI декабрь фьючерслари 4 фоиздан зиёд пасайди ва баррели 37,66 доллардан сотилди.

Кутилгани каби, нефть нархи пасайиши мамлакат ичида долларнинг тенгега нисбатан курси кўтарилишига олиб келди. Мамлакат валюта алмаштириш шохобчаларида тонгги сессиядан кейин Америка валютаси нархи 433 тенге атрофида олиб-сотиляпти.

 

Фото: eadaily.com


×