Қозоғистон ва Франция ҳамкорлиги кенгаймоқда

Қозоғистон ва Франция ҳамкорлиги кенгаймоқда

Коронавирус пандемияси ва чегаралар ёпилиши янги лойиҳаларга тўсиқ бўла олмайди. Франция ва Қозоғистон тадбиркорлари қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар ҳамда таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи. Қозоғистон делегациясининг Луара провинциясига ташрифи давомида шундай қарорга келинди.

БРЮНО ВУАЗАР, IOS ХАЛҚАРО ҒАРБ КЛУБИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Локал мижозларга яқинроқ бўлиш зарур. Агар бозорларга кириб боришни истасак, тинглаганларимиздан сўнг жозибали ҳудуддек туюляпти, унинг атрофида ҳам қатор давлатлар бор, боришга тўғри келади. Кўплаб тадбиркорларимиз маҳсулот экспорт қилиш, ўша давлатда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳақида ўйлаяпти.

Франциялик саноат насослари ишлаб чиқарувчи корхона вакили келгуси йилда Ақтау шаҳрида ўз корхонаси филиалини очиш истагини билдирди. Бу завод маҳсулоти Қозоғистон, Хитой ва Ўзбекистон нефть компанияларига етказиб берилиши кутиляпти. Жами беш юз минг евро инвестиция киритилиши режалаштирилган.

ЖОФФРУА ГИЗ, PCM КОМПАНИЯСИ СОТИШ БЎЛИМИ РАҲБАРИ:

- Бугунги кунгача фақат ускуналар сотиш билан шуғуллангандик. Бизнинг лойиҳамиз – помпаларнинг кечиктирилган дифференциацияси ишлаб чиқарилиши, у Қозоғистон бозорига мослаштирилади. Шунингдек, ўрнатиб беришни ҳам зиммамизга оламиз. Насосларни ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган муҳандис, техникларни ишга олишни режалаштирганмиз.

Яқин кунларда француз тадбиркорлари Қозоғистонга келиши кутилмоқда.

 

Фото: 24.kz


×