Қозоғистонликлар жамғармаларини асосан миллий валютада сақламоқда

Қозоғистонликлар жамғармаларини асосан миллий валютада сақламоқда

Қозоғистонликлар маблағини кўпроқ миллий валютада сақламоқда. Банкларда аҳоли маблағлари улуши 6 триллион тенгени ташкил қилди. Бу эса ўтган йилги кўрсаткичлардан 25 фоизга кўп. Молиячилар буни тенгеда очилган депозитлар даромади хорижий валютадагидан анча юқорилиги билан изоҳлайди. Масалан, август ойи охирида банк мукофоти жисмоний шахслар учун тенгеда 9 бутун ўндан саккиз фоизни ташкил қилди. Хорижий валютада эса атиги 1 бутун ўндан тўрт фоизни.

Фото: baigenews.kz


×