Қозоғистон-Америка тадбиркорлик кенгаши иш бошлади

Қозоғистон-Америка тадбиркорлик кенгаши иш бошлади

Қозоғистон – хорижлик инвесторлар учун жозибадор ҳамкор. Давлатимиз Ҳукумати раҳбари Асқар Мамин ва АҚШ савдо вазири Уилбур Росс онлайн-форматда Қозоғистон-Америка тадбиркорлик кенгаши ишига старт берди. Тадбирда 100 дан ортиқ етакчи Америка компаниялари, АҚШ давлат департаменти вакиллари, маҳаллий компания ва тараққиёт жамғармалари раҳбарлари қатнашди.

Ҳукумат раҳбари реал иқтисодиёт юқори даражада барқарорлиги шароитида Қозоғистоннинг рақобатбардошлиги ортганини кўрсатиб ўтди. Шуни айтиш керак, бу борадаги вазиятни етакчи халқаро кредит агентликлари ҳам юқори баҳолади.

АҚШ савдо вазири ва Америка Савдо палатаси президенти Қозоғистон- Америка тадбиркорлик кенгаши тузилиши натижасида икки давлат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик янги, юқори даражага чиқишини таъкидлади. Таъкидлаш жоиз, Америка Қўшма Штатлари юртимизнинг энг йирик иқтисодий, савдо ва инвестициявий ҳамкорлари қаторидан ўрин олган. Мустақиллик йилларида АҚШдан Қозоғистонга 53 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритилди, бу эса  жалб этилган жами хорижий капиталнинг 15 фоизига тенг.

 

Фото: primeminister.kz


×