Евроосиё Тараққиёт Банки Қозоғистон иқтисодиёти ўсишини прогноз қилди

Келгуси икки йил давомида Қозоғистонда ялпи ички маҳсулот 5 фоиздан ўсиб боради. Евроосиё Тараққиёт Банки республика учун 2021-2022 йилларга оид прогнозларини эълон қилди. Ташкилот аналитиклари фикрича, жаҳонда  COVID-19 тарқалиши туфайли юзага келган вазият тадбиркорлик фаоллигини ва халқаро савдо ҳажмини қисқартирди. Бундан жабрланганлар қаторида мамлакатимиз иқтисодиёти ҳам бор. Унинг кўрсаткичлари йилнинг биринчи ярмида 1,8 фоизга пасайди. Лекин давлатнинг инқирозга қарши кўрсатган ёрдами пандемиянинг салбий таъсирини камайтиришга хизмат қилди. Мамлакатлар таҳлили маркази таҳлилчиси Айгул Бердиғулова фикрича, келажакда карантин чекловлари юмшатилиши, самарали давлат ёрдами чора-тадбирлари, шунингдек, рағбатлантирувчи монетар ва фискал сиёсат Қозоғистонда иқтисодий фаоллик жадаллашувига олиб келади. Келгуси йилдан ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш динамикаси яхшиланади ва республика бўҳронгача бўлган даврдаги даражага эришади, деб ҳисоблайди банк мутахассислари.

АЙГУЛ БЕРДИҒУЛОВА, ЕВРООСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ МАМЛАКАТЛАР ТАҲЛИЛИ МАРКАЗИ КАТТА ТАҲЛИЛЧИСИ:

- Республика раҳбарияти кенг кўламли давлат кўмаги чораларини ишга қўшди, бу ёрдам ҳажми жуда катта, дастлабки ҳисобларга кўра, ялпи ички маҳсулотнинг 8-9 фоизига тенг. Бу эса мураккаб аҳволда қолган иқтисодиётга фойда келтириши аниқ. Шундай шароитда биз 2020 йил якунларига кўра, мамлакат ялпи  ички маҳсулоти 2,5 фоизга пасайишини кутяпмиз. Келгуси икки йилда эса салбий таъсирлар камайиши, пандемия эффекти сўниши кутилмоқда. Бу  рағбатлантирувчи ижтимоий сиёсат, ташқи кредит сиёсати билан уйғунликда иқтисодий фаолликнинг бир неча марта ортишига олиб келиши тайин.

 

Фото: eadaily.com


×