Ҳукумат ветеринар ва фитосанитар хавфсизлик масалаларини кўриб чиқди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги чегараларда фитосанитария ва ветеринария постлари қўйишни таклиф қилди. Бунинг учун давлат бюджетидан 3 миллиард тенге ажратилиши зарур. Маблағ, айни вақтда, миллий кузатиш тизимлари яратиш, республикага олиб кирилаётган маҳсулотни текшириш учун махсус  постлар ўрнатиш учун сарфланади. Мамлакатдаги эпизоотик вазиятни яхшилаш учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳукумат йиғилишида муҳокама қилинди. Ҳукумат раҳбари қатор топшириқлар берди.  

АСҚАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги манфаатдор давлат органлари билан бирга маҳаллий ижро органларининг карантинни белгилаш ва бекор қилиш бўйича қарорларини  адлия органларида рўйхатга олиш жараёнини соддалаштиришни топшираман. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор давлат органлари билан бирга самарали назоратни таъминлаш учун ветеринар ва фитосанитар ҳолатни кузатиб боришга мўлжалланган  миллий тизимларни ривожлантириш бўйича иш юритсин.

Қозоғистонда биринчи марта паррандаларнинг 2 фоизи – деярли 873 минг бош қуш нобуд бўлиши сўнгги 15 йилда илк бора кузатилди. Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Умаров маълум қилишича, парранда тумови кузатилган вилоятлар сони саккизтага етган – Шарқий Қозоғистон вилоятида ҳам қушлар нобуд бўляпти. Вазир айтишича, вазирликда ва жойларда тезкор штаблар тузилди, карантин эълон қилинди ва парранда олиб келиш-олиб кетиш тақиқланди. Асқар Мамин парранда гриппи бўйича вазият барқарорлашгани, алоҳида назоратга олинганини билдирди.

 

Фото: primeminister.kz


×