ХВЖ Марказий Осиё иқтисодиёти ривожининг янги прогнозларини эълон қилди

Мамлакатимиздан фарқли равишда, ҳамма давлат ҳам жорий йилда бутун дунёни кутилмаганда ўз забтига олган коронавируснинг илк тўлқини зарарларини бартараф этишга муваффақ бўла олмади. Халқаро Валюта Жамғармаси яқинда жаҳон иқтисодиёти ривожига доир янги прогнозларини эълон қилди. Унга кўра, республикамизда жорий йилда ЯИМ 2,7 фоизга пасайиши кутилмоқда. Бу кейинги 30 йилда энг паст кўрсаткич бўлишига қарамасдан, экспертлар таҳлилига кўра, Қозоғистонда иқтисодий аҳвол дунёнинг ривожланган давлатларига қараганда, анча яхши.

ВЯЧЕСЛАВ ДОДОНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ҚСТИ БОШ ИЛМИЙ ХОДИМИ:

- ХВЖ, унинг тадқиқотлари, одатда, вазиятни олдиндан кўрган ҳолда, айни дамдаги мавжудликка баҳо беради. Ташкилот йилига 4 та прогноз эълон қилади, улардан ҳар бири айни паллада юз бераётган тенденцияларга таянади. Биринчидан, шуни айтиш лозимки, юртимиз иқтисодиётидаги пасайиш жаҳоннинг бошқа давлатларидагига нисбатан анча кам, бу ХВЖ докладида таъкидлангани каби инқирозни камайтиришга қаратилган сезиларли эътибор туфайлидир. Бу, дарҳақиқат, жаҳон ва ҳудуд иқтисодиётининг айни параметрлари билан солиштирганда, Қозоғистонда сезиларли даражада паст.

Дарвоқе, ХВЖ жорий йилда Қирғизистонда ЯИМ пасайиши 8 фоизга тенг бўлишини айтган, минус 4 фоиздан минус 12 фоизгача. Туркманистон ва Тожикистонда ЯИМ ўсиши аввалгидек - мос равишда 1,8 фоиз ва 1,0 фоиз. Фонд Ўзбекистонда ЯИМга доир прогнозини ҳам қайта кўриб чиққан: 1,8 фоиздан 0,7 фоизгача. Фонднинг апрель ойидаги таҳлилида таъкидлангани сингари, Марказий Осиё иқтисодиётидаги жиддий секинлашув, аввало, коронавирус инфекцияси тарқалишини тўхтатишга боғлиқ эди.

 

Фото: delo.ua


×