Сенат мамлакатга олиб кириладиган юклар учун бож олишда янги меъёрларни белгилади

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи тўғрисидаги шартномага ўзгаришлар киритилди. Бугун Сенат тегишли қонун лойиҳасини қабул қилди. Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов айтишича, протокол ўтган йили Ереван шаҳрида ишлаб чиқилган. Унга кўра кириш бож тўловларининг янги меъёрларини қабул қилиш кўзда тутилган. Тўлов миқдори Иттифоқ аъзолари бўлган бешта мамлакат учун аниқ белгиланган. Қозоғистон учун бу норматив 7 фоизни ташкил қилади.

МАУЛЕН АШИМБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТ СЕНАТИ РАИСИ:

- Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи биринчи навбатда иқтисодий ривожланиш, савдо айланмасини ошириш ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган. Қонун янги бож тўловларини белгилаб берган ҳолда, юқорида кўрсатилган мақсадларга хизмат қилади.

Мазкур протоколга риоя этилиши ҳар йили ташкилотга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари томонидан текширилади.

 

Фото: 24.kz


×