Қозоғистонда 1,5 триллион тенге қийматга эга давлат-хусусий ҳамкорлик лойиҳалари рўёбга чиқарилади

Қозоғистонда 1,5 триллион тенге қийматга эга давлат-хусусий ҳамкорлик лойиҳалари рўёбга чиқарилади

Қозоғистон пойтахтида онлайн-форматда Иккинчи Халқаро Давлат-хусусий ҳамкорлик форуми ўтказилмоқда. Майдончада экспертлар  кичик шаҳар ва қишлоқларга хорижий инвестиция жалб этиш, пандемия даврида иқтисодий инқирозни енгиб ўтиш йўлларини муҳокама қилади. Форум доирасида Инфратузилмаларни молиялаштириш ва давлат-хусусий ҳамкорлик тармоғи тўртинчи маслаҳатлашуви ташкил этилади. Унда бизнес, давлат органлари, инвесторлар, шунингдек, хорижлик экспертлар иштирок этади. Қозоғистонда давлат-хусусий ҳамкорлик тизими асосида 815 лойиҳа рўёбга чиқарилмоқда. Уларнинг умумий қиймати – бир ярим триллион тенгедан зиёд. Бу рўйхатда мактаблар, болалар боғчалари, кичик марказлар, амбулаториялар ва қишлоқ фельдшерлик-акушерлик пунктлари мавжуд.

ТАЛҒАТ МАТАЕВ, ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ҲАМКОРЛИК ҚОЗОҒИСТОН МАРКАЗИ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

- Бизда кичик давлат-хусусий ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Минтақаларда бу борада кичик лойиҳалар жадал ишга тушириляпти. Бошқа давлатларда эса, одатда, йирик инфратузилма лойиҳалари ривож топмоқда.

 

Фото: informburo.kz


×