Парламент Мажлиси 8 мамлакат учун патент олиш имконини берувчи қонун қабул қилди

Евросиё Иқтисодий Иттифоқи товар белгилари ягона ҳужжат билан ҳимояланади. Бугун Парламент Мажлиси депутатлари «Евроосиё патент конвенциясига илова қилинган саноат намуналарини ҳимоя қилиш тўғрисида протоколни ратификация қилиш тўғрисида» қонун лойиҳасини тасдиқлади. Халқ вакиллари фикрича, қонун лойиҳаси минтақавий патентлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида киритилган. Протокол саноат намуналарига бериладиган Евроосиё патентлари ўзига хослиги, уларнинг ишлаш принциплари, ариза берувчилар, ҳуқуқ эгалари ва Евроосиё патент идораси ҳуқуқлари ва мажбуриятларини кўзда тутади. Бу идорага Қозоғистондан ташқари Россия, Беларусь, Арманистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам киради.

МАРАТ БЕКЕТАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИ:

 - Қозоғистонлик ариза берувчилар учун минтақавий тизимнинг устун жиҳати шундаки, улар бир вақтнинг ўзида саккизта давлатда кучга эга бўлган Евроосиё патент идораси ҳужжатини олиш учун мурожаат этиши мумкин бўлади. Мазкур тизим Евроосиё кенгликларида савдо алоқаси юритиш доирасида саноат намуналарига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш даражасини оширишга ва мазкур тизим аъзоси бўлган давлатлар инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилади. Минтақавий патент Евроосиё бозорига йўналтирилган мамлакат товар ишлаб чиқарувчилари имкониятларини оширади.

 

Фото: yandex.kz


×