Сентябрда Қозоғистон иқтисодиётида ижобий ўзгаришлар кузатилган

Сентябрь ойида Қозоғистон иқтисодиётида ижобий ўзгаришлар кузатилган. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида тегишли муассаса раҳбари Руслан Даленов маълум қилди. Унинг айтишича, юртимизда хизмат кўрсатиш ва амалий фаолият соҳаларида айланмалар кўпаймоқда. Инвестициялар ҳажми ҳам ошган.

РУСЛАН ДАЛЕНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРИ:

  – Мамлакат иқтисодиётига инвестициялар ҳажми ошмоқда: соғлиқни сақлаш, алоқа, сув таъминоти, уй-жой қурилиши, АСМ, қайта ишлаш ва машинасозликда ижобий кўрсаткичлар кузатилди.

Иқтисодиётнинг реал секторида ижобий динамика ўсиши кузатилмоқда. Бу кўрсаткич 2,2 фоизга тенг. Вазир сўзларига кўра, бу тўғридан-тўғри экспорт салоҳияти ва ушбу секторга инвестициялар жалб этилганига боғлиқ.

РУСЛАН ДАЛЕНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРИ:

- 8 ойда экспорт ҳажми 31,9 миллиард долларни ташкил қилди, бу савдо  балансининг 8,1 миллиард доллар даражасидаги ижобий сальдосини кўрсатди. Тайёр ва қайта ишланадиган маҳсулотлар экспорти ортди. Январь-август ойларида автомобиль экспорти 5,7 мартага, ферросилиция – 5,4 мартага, кунгабоқар мойи – 86,1 фоизга, темир чивиқлар –  33,1 фоизга, титан қуймаси –  9,5 га ошган.

Маҳаллий ишлаб чиқариш ҳам жадал ривож топмоқда. 9 ой мобайнида қайта ишлаш саноатига доир кўрсаткичлар ҳам ўсган. Руслан Даленов айтишича,  автомобилсозликда ўсиш 51,6 фоизни кўрсатган бўлса, фармацевтикада бу - 39,8 фоизга тенг. Бундан ташқари, мамлакатда янада кўпроқ тайёр металл буюмлар, қоғоз маҳсулотлари ва енгил саноат ашёлари ишлаб чиқарила бошланган.

 

Фото: egemen.kz


×