Тоғ-металлургия мажмуаси бўйича халқаро конгресс Нур-Султонда бўлиб ўтади

"Kazakhstan Mining Online Conference and Workshops: тоғ-металлургия саноатида янги воқеликлар". 14 ва 15 октябрь кунлари пойтахтда халқаро онлайн-конгресс бўлиб ўтади, у соҳа ривожи истиқболларига бағишланган. Тадбир давомида Қозоғистон, Канада ва Буюк Британиянинг етакчи мутахассис ва экспертлари жонли мулоқотларда тоғ-металлургия бозори уфқларида ўзлари кўраётган жиҳатларни муҳокама қилади, шунинг баробарида, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг соҳага ва умуман, юртимиз иқтисодиётига таъсири масаласи кўриб чиқилади. Жами бўлиб тадбирда беш юзга яқин иштирокчи қатнашади, конгресс дастуридан эса сессиялар, панель мунозаралар ўрин олган бўлиб, уларда экспертлар соҳа корхоналари фаолиятига замонавий технология ва янгиликларни киритиш ҳақида фикр юритади.

ЕРНАР САРЖАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ВА ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРЛИГИ РАНГЛИ  МЕТАЛЛУРГИЯ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

 - Нафақат Қозоғистондаги, балки бутун дунёда мавжуд бўлган ҳозирги тўсиқлар муҳокама қилинади, кейинги ўринда биз бугунги кунда экологик кодекс доирасида ишлаб чиқилаётган масалалар бўйича фикрлашамиз, бу энг яхши, мақбул технологияларни жорий этиш, сақлаш масалалари ҳақида, яъни Экология, геология ва табиатдан фойдаланиш вазирлиги ҳам иштирок этади, иккинчи куни тадбир хориж билан ҳамкорликка бағишланади. Бу Канада ва Буюк Британиядаги ҳамкорларимиз.

 

Фото: metalmininginfo.kz


×