Эски купюралар айланмадан чиқарилди

Эски купюралардан энди фойдаланилмайди. 2006 йилда чиқарилган 2 000, 5 000, ва 10 000 тенге қийматга эга банкноталарни энди бирорта молия ташкилотига ўтказа олмайсиз. Гап шундаки, бу пулларни алмаштириш муддати якунига етди ва энди банклар уларни олмайди. Бугунги кунгача эски пулларини топширмаган қозоғистонликлар энди бу имкониятдан маҳрум.

«Йиғиб олиш муддати тугаши муносабати билан 2006 йил намунасидаги 2000, 5000 ва 10 000 тенге қийматдаги банкноталар Қозоғистон Республикаси ҳудудида, шу жумладан, иккинчи даражали банклар, Миллий почта ҳамда Миллий Банк филиаллари томонидан қабул қилинмайди ва алмаштириб берилмайди».

Миллий банк  232 миллион доллар миқдорида валюта интервенциясини амалга оширди

Айни вақтда Қозоғистон миллий банки валюта интервенциясини амалга оширди. Молиявий ташкилот матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, бу иш жорий йил мартидан буён биринчи марта амалга оширилди. Бундан мақсад – беқарорликни сокинлаштириш эди. Интервенция ҳажми 230 миллион доллардан ошиб кетди. Сотиш биржа бозорида, олтин-валюта активлари ҳисобига амалга оширилди.

 

Фото: tengrinews.kz


×