«Казфосфат» маҳсулотлари дунё бозорида ўз ўрнини топмоқда

Қозоғистон кимё саноатида пешқадам бўлган «Казфосфат» МЧБ пандемия ва юқори даражада рақобат мавжудлигига қарамай, таркибида фосфор бўлган маҳсулотлар дунё бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаяпти. Йил бошидан буён ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 89 фоизи хорижга юборилди. Заводда 22 турдаги фосфор маҳсулоти ишлаб чиқарилиб,  26 та яқин ва узоқ хориж давлатига экспорт қилинади. Бунга цехларни реконструкциялаш ҳамда замонавий ускуналар билан жиҳозлаш эвазига эришилди. Бозордаги рақобатбардошлик ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадида «Нурли жўл» давлат дастури асосида компания «Байтерек» Холдингига қарашли ташкилот - Қозоғистон Тараққиёт банки орқали молиявий ёрдам олди.

МУКАШ ИСКАНДИРОВ, «КАЗФОСФАТ» МЧБ БОШ ДИРЕКТОРИ:

Энг катта инвестицивий лойиҳамизга - фосфор ўғитлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга киришдик. Қозоғистон Тараққиёт банки, бошқа иккинчи даражали банклар ёрдамида йилига 500 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга эришдик. Келгуси йилда янги лойиҳа ишга тушиши кутиляпти. Шунда Қозоғистонда, «Казфосфат» базасида ишлаб чиқариладиган фосфор маҳсулотлари ҳажми бир миллион тоннага етади.

Қозоғистон Тараққиёт банки экспортчиларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида хомашё, материал ва хизматлар хариди учун  2015 йилда 7 миллиард тенге ҳажмида кредит линияси очди.  Ҳозирда кредит линияси янгиланди. Бу эса мамлакат фосфор саноати корхонаси бир маромда ишлаши учун янги имкониятлар очади.

МАДИНА БАЙМЕН, БАНКИР ДИРЕКЦИИ ПО РАБОТЕ С КЛИЕНТАМИ БАНКА РАЗВИТИЯ КАЗАХСТАНА:

 - Қозоғистон Тараққиёт банки  «Нурли йўл» давлат дастурининг асосий оператори, у ўз ваколати доирасида мамлакат экспортчиларини қўллаб-қувватлайди.  Банк ва «Казфосфат» ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Корхона йил охиригача 155 миллиард тенге қийматга эга маҳсулот чиқариш ниятида. Компания жамият олдидаги масъулиятини ҳис этган ҳолда муваффақиятли иш юритиш, муносиб иш шароитлари яратиб беришдан ташқари ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига ғамхўрлик қилиш, вилоят аҳолиси билан ҳамкорликни ҳам ўз зиммасига олган. 

 

Фото:  kazphosphate.kz


×