Қозоғистон хорижий энергия ишлаб чиқарувчиларига боғлиқликни камайтирмоқчи

Қозоғистон хорижий энергия ишлаб чиқарувчиларига боғлиқликни камайтирмоқчи

Хориждан келадиган энергияга боғлиқликни камайтириш. Мажлис энергетика соҳасини қўллаб-қувватлашга оид янги чора-тадбирларни маъқуллади. Депутатлар Шавкат Утемисов тақдим этган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга оид қонун лойиҳасини кўриб чиқишди. 

ШАВКАТ УТЕМИСОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАЖИЛИСИ ДЕПУТАТИ:

- Тегишли давлат органи берган маълумотга кўра, мамлакатда 3 минг мегаваттдан зиёд электр энергияси профицити мавжуд. Айни вақтда, манёвр қилиш учун қувватлар етишмайди. Электр қуввати оқшомлари кўп миқдорда ишлатилиши ҳамда кечалари энергия сарфи камайиши оқибатида электр станциялари ишида ўзгарувчанлик кузатилади. Шу муносабат билан қонун лойиҳасида генерация жараёнида ўзгаришлар амалга ошириши мумкин бўлган станциялар барпо этувчиларга жозибадор шарт-шароитлар яратиш таклиф қилинади.

Депутат фикрича, айни пайтда, мамлакатда лойиҳалар танлашда аукцион механизмидан фойдаланилади. Бу эса Қозоғистон электроэнергетика тизимининг ташқи манбаларга боғлиқлигини камайтиради. Бошқача айтганда, электр таъминотини тартибга солиш учун Россияга юборилаётган маблағ мамлакат ичида қолади. Бу эса йилига 10-12 миллиард тенгени ташкил қилади.

ШАВКАТ УТЕМИСОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАЖИЛИСИ ДЕПУТАТИ:

– Шу мақсад билан биз қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш учун жозибадор шарт-шароит яратиш талабини киритдик. Улардан энергия харид қилиш даврини 20 йилгача узайтириш таклиф қилинмоқда.

Қайта тикланувчи манбалардан электр қуввати сотиб олиш муддати узайтирилиши инвесторларга аукцион савдоларида янада паст нархлар таклиф қилиши учун имконият яратади. Бу эса келгусида истеъмолчилар харажатлари камайишига олиб келади.

 

Фото: inform.kz 


×