Экспертлар: Мамлакатимиз нефть қазиб олишни кўпайтиришдан кўра унинг нархи кўтарилишидан кўпроқ манфаатдор

Экспертлар: Мамлакатимиз нефть қазиб олишни кўпайтиришдан кўра унинг нархи кўтарилишидан кўпроқ манфаатдор

Қозоғистон нефть қазиб олишни кўпайтиришдан кўра унинг нархи ошишидан кўпроқ манфаатдор. Иқтисодчи Сапарбай Жўбаев шундай фикр билдирди. Эксперт айтишича, «қора олтин» қазиб олишни чеклаш иқтисодиётга деярли таъсир кўрсатмайди. Асл муаммо – хомашё нархи ниҳоятда пастлигида. Сапарбай Жўбаев нефть-газ сектори мамлакат ялпи ички маҳсулотнинг 15 фоизини ташкил қилишини кўрсатиб ўтди. Албатта, бюджет даромадларининг катта қисми нефть экспортига боғлиқ.

САПАРБАЙ ЖЎБАЕВ, ИҚТИСОД ФАНЛАРИ НОМЗОДИ:

– Менимча, яқин келажакда нефть нархи баррелига 45-50 долларгача кўтарилади. Чунки келаси йили пандемия ниҳоясига етади, жаҳон иқтисодиёти ривожлана бошлайди, мунтазам парвозлар йўлга қўйилади. Шунда ёнилғига эҳтиёж кескин ошади.

Жаҳон бозорларида нефть нархи ўзгариб турибди. Яқинда у 4 фоиздан кўпроққа арзонлашди. Brent маркаси фьючерслари баррелига 39 доллардан пасайиб кетди. Бунинг сабабларидан бири  - ОПЕК мамлакатлари бозорга ҳаддан зиёд кўп миқдорда нефть чиқара бошлагани. Қозоғистон сентябрь ойида ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарди. Энергетика вазирлиги тарқатган хабарга кўра, суткасига ўртача 1,3 миллион баррель нефть қазиб олинган.

 

Фото: egemen.kz


×