Инвесторлар халқаро ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Қозоғистонликлар ўз пулини қайси лойиҳаларга тикиши мумкин? Қандай қилиб инвестициялар ёрдамида бойиб кетса бўлади? Мамлакатда халқаро инвесторлар ҳафталиги давом этмоқда, унинг онлайн-форматда ўтаётгани эса кўпчилик бу соҳадаги йирик мутахассисларнинг лекцияларини тинглай олиши учун имконият яратди. Тадбир жуда кўп мавзуларни ўз ичига олган. Мутахассислар кенг кўламли молиявий хизматлар, инвестиция воситалари, бизнес учун имкониятлар ҳақида ҳикоя қилади. Улар қаторида чакана инвестициялаш, ҳалол инвестиция, оилавий молия ҳамда молиявий технологиялар ҳам бор. Мақсад - Қозоғистонда инвестициявий саводхонликни ошириш, ҳар бир мамлакат фуқароси ўз маблағларини инвестициялаш ҳисобига яхшигина даромад олишига эришиш.

МУХТАР БУБЕЕВ, «АСТАНА» ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ МАРКАЗИ МОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ҚЎМИТАСИ БОШ ДИРЕКТОРИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ:

- Халқ қайси соҳаларга маблағ тикишни билиши, уларда мавжуд бўлган таваккалларни англаши, қандай янги имкониятлар очилаётганини билиши зарур. Бундай билимлар пандемия даврида жуда муҳим. Бугунги кунда халқаро молия бозорларида беқарорликни кўриб турибмиз. Демак, «Жамғармаларимни қандай сақлаб қоламан?», «Уларни нимага йўналтириш керак?», «Товламачиларни қандай таниб олиш мумкин?» каби саволлар долзарблигича қолмоқда.

 

Фото: inform.kz


×